Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигига амал қилиш – муҳим
14:43 / 2022-09-27

Корхона ва ташкилотларда меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олишда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигига амал қилиш муҳим ҳисобланади.

Айнан шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбар ва ишчи-ходимларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малакасини ошириш юзасидан режа асосида ўқув машғулотлари олиб борилди. 

Ўқув машғулотлари давомида “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва ушбу қонуннинг инсон мафаатларини ҳимоя қилишдаги роли тўғрисида тўхталиб ўтилди.  

Тадбирда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Ҳаётий мисоллар келтирилди. Корхона ва ташкилотлар, турар-жойларда меҳнат муҳофазаси борасида белгиланган қоидаларга амал қилиш, фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш юзасидан тушунчалар берилди.  

Меҳнатни муҳофаза қилиш юзасидан ўтказилган ўқув машғулоти давомида мавзу юзасидан слайдлар намойиш этилди. Огоҳлик, тўғри ҳаракат ҳар қандай вазиятда қўл келиши тушунтириб ўтилди. Машғулот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.  
 
 

М.Қосимова,  
ЎзА