Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат мигрантлари яшаш ва иш шароитлари ўрганилди
17:13 / 2021-06-21

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Федерацияси иш берувчилари билан олиб борилган музокаралар натижасида меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, яшаш шароитлари, меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, ишга жалб қилиш мақсадида ҳамкорлик келишувлари имзоланмоқда.

Музокаралар натижасида Агентлик ҳамда Бошқирдистон Республикаси Туймази туманидаги “КХ Мечта” МЧЖ ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланган. Агентликнинг Нукус шаҳар филиали билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасидан мазкур корхона иссиқхонасига 29 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган.

“КХ Мечта” корхонасида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда иш берувчи томонидан ишчиларга яратилган яшаш ва меҳнат шароитлари ўрганилди ва ҳеч қандай муаммо ёки шикоятлар мавжуд эмаслиги қайд этилди.

Шунингдек, меҳнат мигрантлари томонидан рус тили курсларига қатнашиш истаги билдирилди. Рўйхат тузилиб, РХДУ вакиллари билан фуқароларнинг бўш вақтида иш берувчи томонидан тақдим этилган жойда рус тили курсини ташкил қилиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда.