English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон – Россия форуми
20:37 / 2021-05-21

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Россия Федерациясида бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида 21 май куни “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерациясидаги ҳуқуқлари: меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари” мавзусида Ўзбекистон – Россия форуми бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон ва Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази вакиллари иштирок этди.

Форумда меҳнат миграцияси соҳасини такомиллаштириш ва Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигини янада ривожлантириш, меҳнат мухожирлари ҳуқуқларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ўртасида ишчи кучи ҳаракатланиши жараёнини тартибга солиш бўйича бир қатор ҳукуматлараро битимлар имзоланди. Масалан, мамлакатимизда Ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича 10 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган.

Хусусан, 2020 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ваколатли органлар фаолиятини такомиллаштириш, чет элда ишлашни истаган шахсларни ўқитиш, хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иш билан таъминлаш, шунингдек, қайтиб келган мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қарори тасдиқланди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси доирасида жамият, давлат ва инсон манфаатларига дахлдор миграция масалаларини ҳал этиш, соҳадаги муносабатлар барқарорлигини таъминлаш, мигрантлар ҳуқуқларига оид халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни назарда тутувчи “Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Форумда Россия томони Ўзбекистон Президенти бошчилигида амалга оширилган ислоҳотларни ижобий баҳолади.

Шунингдек, мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон ва Россия омбудсманларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳақида фикр юритилди.

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА