Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат миграцияси тизимдаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади
17:20 / 2021-06-07

Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнат юзасидан учинчи томон мониторинг” халқаро лойиҳаси доирасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари ҳамда Халқаро миграция ташкилотининг лойиҳалар бўйича миллий ва хорижий консультанти билан видеоконференцалоқа шаклида навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Агентлик томонидан меҳнат мигрантларига кўрсатилаётган хизматлар, яъни чет элга кетишдан олдинги ўқитиш, ташкилий тартибда хорижга ишга юбориш, меҳнат мигрантлари профилактикаси ҳамда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва моддий-ижтимоий қўллаб-қуввватлаш, мазкур ишларни амалга оширишда Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари, меҳнат миграцияси бўйича атташенинг ўрни ва реинтеграция масалалари бўйича фикр алмашилди.

ХМТ томонидан ушбу йўналишлардаги ўрганишлар асосида Агентлик фаолиятига баҳо бериш методологияси, тизимдаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш режалаштиргани маълум қилинди.