Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат миграцияси соҳасида ҳуқуқий норматив базалар алмашинуви бўйича тренинглар ташкил этилади
16:57 / 2022-05-31

Марказий Осиёда чегараларни бошқаришда кўмаклашиш дастури “BOMCA” лойиҳаси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Анжуманда агентлик бошлиғи A.Ирматов ва масъул ходимлар, Марказий Осиёда чегараларни бошқаришда кўмаклашиш дастури “BOMCA” лойиҳаси вакиллари В.Вагнер, Е.Белкуво ва З.Сибагатулина иштирок этган.

Учрашувда лойиҳада аёллар манфаати, гендер тенглик, нодавлат нотижорат ташкилотлар билан функционал ҳамкорлик қилиш ҳамда “BOMCA” томонидан миграция соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари муҳокама қилинган.

Шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасида ҳуқуқий норматив базалар алмашинуви бўйича тренинглар ташкил этилиши юзасидан фикр алмашилган.

ЎзА