Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик битими имзоланди
10:29 / 2021-10-27

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.

Тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов, Савдо-саноат палатаси раиси Aдҳам Икромов ва Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси раҳбари Сергей Катырин иштирок этди.

Учрашув давомида иш берувчилар талабларига жавоб берадиган меҳнат ресурслари билан таъминлаш, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, мигрантларни жўнаб кетишдан олдин тайёрлаш механизми масалалари муҳокама қилинди.