Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат кодексида нималар ўзгарди?
12:29 / 2022-11-03

Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси тасдиқланди. Унда қатор янгилик ва ўзгаришлар, фуқароларни меҳнатга жалб этишнинг янги шакллари ўз ифодасини топди.

Айни кунларда мазкур муҳим кодекснинг мазмун-моҳиятини тарғиб-ташвиқ қилиш ишлари олиб борилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитовнинг Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ўтказган учрашувида ҳам янги меҳнат кодекси ва унинг аҳамияти ҳақида сўз борди.  

Жумладан, ходимлар меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва касб-ҳунар соҳасида камситишларга йўл қўймаслик, меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш, меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик ҳамда меҳнат ҳуқуқини таъминлаш ва меҳнат мажбуриятларини бажариш кафолати ва ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини ёмонлашишига йўл қўйилмаслик каби йўналишларнинг моҳияти тушунтирилди.  

Ўзбекистоннинг “Электрон ҳукумат” тизимига кирувчи Ягона миллий меҳнат тизимида барча тузилган меҳнат шартномаларини мажбурий рўйхатдан ўтказиш бўйича талаблар белгилангани алоҳида таъкидланди. Бу меҳнат муносабатларидаги турли нохолисликларга чек қўйишга хизмат қилиши қайд этилди. Тушунтириш-тарғибот ишлари давомида фуқароларнинг меҳнат муносабатларига оид савол ва мурожаатларига ҳам жавоб қайтарилди.  

М.Комилова,  

ЎзА