Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат инсонни улуғлайди
12:06 / 2020-12-29

Президентимизнинг фармонларига асосан 49 нафар навоийлик иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар ходимлари, ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш тармоқлари илғорлари, илм-фан, таълим, тиббиёт соҳалари фидойилари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, ҳарбий хизматчилар мустақиллигимизнинг шонли 29 йиллиги муносабати билан давлатимизнинг юксак мукофотлари – фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланган эди.

Уларнинг бу ютуғи вилоятдаги  барча фидойи инсонларга берилган баҳодир.

– Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар фақатгина инсон манфаатлари учун хизмат қилаётганлиги ҳар биримиз учун кундек равшан. Демакки, инсон манфаатлари мамлакатимизда олий қадрият сифатида эъзозланмоқда, улуғланмоқда. Аждодларимиз “Меҳнат инсонни улуғлайди”, деб бежизга айтишмаган. Бугун арзимас меҳнатим давлатимизнинг юксак эъзозига, эътибор ва эътирофига сазовор бўлган экан, мен бундан боғоятда хурсандман. Айни пайтда ҳаяжонланганимдан, нима ҳам дейишни билмаяпман. Албатта, эришаётган ҳар бир ютуқ, қўлга киритилган ҳар бир зафарли одим олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, уларнинг ҳаётга тўғри татбиқ этилаётгани самарасидир. 

[gallery-630]

Гуллаб-яшнаётган мустақил юртимизнинг буюк келажагини яратишда шу азиз Ватанда яшаётган ҳар бир шахс ўз ҳиссасини қўшмоғи керак, деб ҳисоблайман, – дейди «Қуйи Зарафшон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Хатирчи тумани ирригация бўлими бошлиғи, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Салойдин Жалилов.

Вилоят ҳокимлиги тантаналар  залида ўтrазилган тадбирда вилоят ҳокими Кобул Турсунов мукофотларни ўз эгаларига топширди.

Абдували БЎРИЕВ,  

Сирож АСЛОНОВ (фото), ЎзА