“Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танлови ғолиблари аниқланди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши томонидан Юридик техникумда бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати ҳамда “Ёшларга оид давлат дастури” ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги касбий таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танлови ўтказилди.
Иштирокчилар 2 шарт – тест синови ва оғзаки савол-жавоб асосида ўз билимларини синовдан ўтказди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Навоий шаҳар политехникуми ўқувчиси Азимжон Ботиров, 2-ўринни Қизилтепа тумани 1-сон политехникуми ўқувчиси Муродилла Эргашев ва 3-ўринни Конимех тумани политехникуми ўқувчиси Фарзона Ғуломова қўлга киритди.


Тадбир якунида ғолиб ва барча иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
А.Бўриев, ЎзА