English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат бозорида малакали кадрларга талаб катта
14:04 / 2022-03-25

Фарғона вилоятида 77 та профессионал таълим муассасалари фаолият кўрсатаётган бўлиб, бу ерда ёшлар 105 та касб ва мутахассисликлар бўйича таълим олмоқда.

Турли маънавий-маърифий тадбирлар, очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, ўқувчиларнинг қизиқишлари ўрганиляпти, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. 
Риштон туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтган тадбирда дастлаб ўқувчилар мутахассисликлари бўйича кўргазмаларни намойиш этди. Айни кунларда бу таълим масканида 6 та йўналишда 506 нафар йигит-қиз касб-ҳунар сирларини ўрганмоқда. Риштон кулолчилиги билан машҳур. Бу анъаналарни давом эттирган ҳолда касб-ҳунар мактабида кулолчилик устахонаси ташкил қилиниб, ёшларга мазкур ҳунар ўргатилмоқда. 

Тадбир давомида математика, физика, тикувчилик асослари, информатика фанидан очиқ дарслар ўтказилди. Шаҳар ва туманлардаги профессионал таълим муассасаларидан келган ўқитувчилар дарсларда иштирок этди, ўзаро тажриба алмашишди. 

– Ҳар бир дарсга махсус фан ўқитувчилари маҳорат ва қунт билан ёндашиши лозим,  – дейди Фарғона вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Тўйчибой Бойматов. – Энди давомат, амалиёт каби масалаларда муаммо йўқ. Ўқувчи шу ернинг ўзида касбининг устаси сифатида етарли малакага эга бўлиши лозим. Бунинг учун касб-ҳунар мактабларида барча шароит яратилган.

 Бешариқ, Фурқат, Фарғона туманларида йирик тикувчилик корхоналари бор. У ердаги касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларининг ўқув амалиёти шу корхоналарда ташкил этилса, самараси яхши бўлади. Чунки меҳнат бозорида иш топиш учун малакали ва рақобатбардош кадрларга эҳтиёж катта. 

Бугунги кунда тумандаги касб-ҳунарга эга бўлмаган аҳоли учун мазкур таълим муассасасида қисқа гуруҳлар ташкил этилган. Тадбирда ошпаз-қандолатчи йўналишини битирган 13 нафар аёлларга сертификатлар топширилди.  


М.Сулаймонов, ЎзА