Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат бозори:Бирлашган Қиролликда вазият қандай?
13:09 / 2026-01-26

Буюк Британияда меҳнат бозори барқарорликни сақлай ололмаяпти. Сўнгги маълумотларга кўра, 2025 йил декабрь ойида ўлкада бўш иш ўринлари сони яна камайди, иш ҳақи таклифларидаги ўсиш эса аввалги суръатини йўқотди. Бу эса мамлакат иқтисодиётида меҳнат талаби босқичма-босқич сусаяётганидан далолат беради.

“Reuters” ахборот агентлиги ёзишича, онлайн иш эълонлари платформаси – “Adzuna” декабрь ойида бўш иш ўринлари сони ноябрдаги 745 мингдан 716 минггача тушганини қайд этган. Бу ўтган йилга нисбатан қарийб 15 фоизлик пасайиш бўлиб, пандемия бошланган 2020 йилдан буён энг заиф кўрсаткич сифатида кўрсатилган

Ушбу рақамлар бошқа статистик маълумотлар билан ҳамоҳанг бўлиб, иқтисодий фаолликда эҳтиёткор жонланиш аломатлари кўринаётганига қарамай, иш бозори ҳолати ҳамон ўнгланмаётганини тасдиқламоқда. 

Англия Марказий банки учун бу жараён алоҳида аҳамиятга эга. Регулятор иш бозори ва иш ҳақи ўсишини диққат билан кузатмоқда, чунки айнан шу омиллар инфляцион босимни белгилайди. Агар иш ҳақлари ҳануз юқори тезликда ошса, бу фоиз ставкаларини тез-тез пасайтириш имконини чеклаши мумкин.

“Adzuna” тадқиқотига кўра, эълон қилинган ўртача иш ҳақи ўтган йилга нисбатан 6,8 фоизга ошган. Бу ноябрдаги 7,7 фоизлик ўсишдан паст бўлиб, иш берувчилар ҳам тобора эҳтиёткор бўлаётганини кўрсатади.

Мусулмон Зиё, ЎзА