Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳмонхона ва интенсив анор боғи барпо этилади
14:50 / 2024-03-05

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Корея – Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон ҳамроҳлигида вилоятга ташриф буюрган Кореянинг “Evervolution СО., LTD” компанияси раҳбари Жунг Таегунни қабул қилди.

Учрашувда ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилаётган янги инвестицион лойиҳалар муҳокама қилинди. Хусусан, компания томонидан Мирзаобод туманида ўзлаштирилмаган 280 гектар ер майдонида Корея тажрибаси асосида замонавий интенсив анор боғи барпо этиш ҳамда Гулистон шаҳри Шодлик маҳалласида тўрт юлдузли меҳмонхона қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилган.  

Компания бунинг учун 10 миллион доллардан зиёд сармоя йўналтиришни режалаштирмоқда. Вилоят ҳокими бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасини ривожлантиришга янгича ёндашувларни жорий этиш устувор мақсад эканини қайд этиб, таклиф этилаётган лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.  

Музокаралар якунида келишув меморандуми имзоланди. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича белгиланган тартибда иш ташкил этилишига келишиб олинди. Шу куннинг ўзида “Evervolution СО., LTD” компанияси таъсисчилигида “Evervolution” МЧЖ хорижий корхонаси вилоятда давлат рўйхатидан ўтказилди.  

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев (сурат),

ЎзА мухбирлари