Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳмонлар ислом тарихи, Марказий Осиё халқларининг улкан илмий салоҳияти ҳақида тасаввурга эга бўлмоқда
11:28 / 2025-11-27

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюраётган меҳмонлар тарихий қўлёзмалар, қадимий артефактлар ва илмий изланишлар билан танишиш жараёнида Ўзбекистоннинг бой маданий меросини асраш ва тарғиб этишдаги илғор ёндашувларни юқори баҳоламоқдалар.

Тожикистон делегацияси пойтахтимизда қад ростлаган тарих ва замонавийлик уйғунлашган мега лойиҳа – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказидан катта таассурот олди.

Султон Раҳимзода, Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси:

– Ислом цивилизацияси маркази Марказий Осиёнинг бой маънавий ва илмий меросини ўзида мужассам этган, жуда таъсирли ва мазмунли маскан. Ушбу марказ муҳтарам Президентингиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилгани ҳам унинг тарихий, маърифий ва стратегик аҳамиятини янада оширади.

Бу ерга келган ҳар бир меҳмон минтақамиздаги ислом тарихининг тараққиёт йўли, Марказий Осиё халқларининг улкан илмий салоҳияти ва асрлар давомида шаклланган маданияти ҳақида мукаммал тасаввурга эга бўлади. Ушбу марказга ташриф ҳар бир инсон учун миллат ва минтақа тарихини чуқур англаш, халқларимиз босиб ўтган тараққиёт босқичларини  билиш ҳамда олимларимиз нафақат ўз юртида, балки бутун дунё илм-фанига қўшган ҳиссасини кўриш учун муҳим имкониятдир.

Меҳмонларнинг эътирофича, ушбу Марказ бугунги кунда Марказий Осиёдаги энг йирик илмий-маърифий масканлардан биридир.

Ислом цивилизацияси маркази маълумотига кўра, ташриф чоғида Марказ вакиллари ва меҳмонлар илмий ҳамкорликни янада кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма тадбир ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

А.РУСТАМОВ, ЎзА