Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Медиа соҳасидаги имкониятлар муҳокама қилинди
12:00 / 2025-08-28

Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Санжар Тожиев ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Сичуань провинцияси Ташқи ишлар бошқармаси директори ўринбосари Ли Хуа Сян бошчилигидаги делегация аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, ҳусусан, маданий ва медиа лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш ва Тошкент туризм салоҳиятини Хитой бозорида тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилиб, бундай ташрифлар халқлар ўртасидаги дўстлик ва ишбилармонликни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, делегация аъзолари Миллий телерадиокомпания раҳбарияти билан учрашди. Унда қўшма медиа лойиҳалар истиқболлари муҳокама қилинди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА