Медаллар эгаларига топширилди
25 октябрь мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни сифатида кенг нишонланмоқда.
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимларидан икки нафари - подполковник Камолиддин Завқиев ҳамда марказ шифокори Латиф Назаров ҳамда Чилонзор тумани ИИО ФМБ 4-ИИБ бошлиғи в.б подполковник Бауиржан Есиркепов Ўзбекистон «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг медаллари билан тақдирланди.
«Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун» ҳамда «Ўзбекистон «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг 30 йиллиги» медалларини «Ватан» жамоат фонди бўлим бошлиғи Ботир Содиқов топширди.
[gallery-19993]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА