Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мебелсозлик соҳасида Туркия компанияси билан ҳамкорлик қилинади
17:09 / 2026-01-28

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Туркия Республикасидаги хизмат сафари давом этмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, вилоят ҳокими Туркиянинг Истанбул вилоятида жойлашган “Tuna Ofis” компанияси бўлди. Компания фаолияти билан яқиндан танишди, компания раҳбарияти билан учрашув ўтказиб, мебелсозлик соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув давомида Андижон вилоятига инвестиция киритиш, замонавий технологияларни олиб келиш, мебель ишлаб чиқаришда тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорликда маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, “Tuna Ofis” Туркияда офис мебеллари ва жиҳозларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Компания ишлаб чиқариш жараёнларига Туркия, Германия ва Италиянинг илғор технологияларини кенг жорий этган. Компания маҳсулотлари нафақат Туркия бозорида, балки Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларига ҳам кириб борган. 

Туркия компанияси билан ҳамкорлик Андижон вилоятида мебелсозлик саноатини янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади. 

Ф.Убайдуллаев, ЎзА мухбири