Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳрга ташна кўнгилларга шодлик улашилди
17:47 / 2019-12-12

Зеро, ушбу оилалар ва фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш, қалбига қулоқ солиш, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак бериш савобли ишдир.


ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинлари доирасида кам таъминланган оилалар ва ёлғиз кекса авлод вакиллари ҳолидан ҳам хабар олинмоқда.

Зеро, ушбу оилалар ва фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш, қалбига қулоқ солиш, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак бериш савобли ишдир.

acf350f0-9826-4b1e-8e63-dc7a8740c5c7.jpg – 77 ёшдаман, 4 нафар ўғлим ва 2 нафар қизим бор, – дейди Бухоро туманида кам таъминланганлар рўйхатида турувчи Фароғат Раҳимова. – Кенжа қизим 2-гуруҳ ногирони, қимирламай ётади. Уни даволатишда дори-дармонларга кўпроқ эҳтиёж сезамиз. Маҳалла фаоллари, профилактика инспектори доимо хабар олиб туришади. Бугун пойтахтдан келиб холимизда хабар олаётган ИИВ Малака ошириш институти ходимларига миннатдорчилик билдираман.

6971b86e-baf2-49c9-92c1-6de1c8e93624.jpg
– Ички ишлар органлари ходимлари хонадонимга кириб келганини кўриб, хурсанд бўлиб кетдим, – дейди Нукус шаҳарида ёлғиз яшовчи 55 ёшли Амангелди Жумабаев. – Улар муаммоларим билан қизиқишди. Меҳри дарё юртдошларимиз бор экан, қалби кемтик инсонларнинг кўнгли ҳамиша кўтарилаверади.

Бундан ташқари, Институт ходимлари Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Тўлқин Яздоновнинг ҳам хонадонига бориб, холидан хабар олишди.

Энг муҳими, Институт профессор-ўқитувчилари шу каби ишларга ички ишлар органлари тизимида фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходимнинг ҳисса қўшиши келажакда соҳани халқпарвар тизимга айлантиришда муҳим аҳамият касб этиши жойларда ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинларида ҳам алоҳида таъкидланмоқда.

Институт ходимлари томонидан ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинлари, маҳаллаларда ва таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар давом этмоқда.

ИИВ Малака ошириш институти 
матбуот хизмати