French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилди
11:22 / 2020-01-23

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Президент томонидан имзоланди.


“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Президент томонидан имзоланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот“ телеграм канали хабар бермоқда.

Қонун билан 10 га яқин қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Жиноят кодекси вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслигига оид талабларни бузганлик ҳамда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалар билан тўлдирилди.

Унга кўра, вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, бундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса:

БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима;

3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Шунингдек, мазкур кодексда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилди.

Хусусан, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш (бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно) учун БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

(Ҳозирда БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда)

Бундан ташқари, амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият билан тўлдирилди.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонуннинг айрим моддалари ва бандлари қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.