Меҳнат ярмаркасида 264 талабгор ишли бўлди
Ярмарка ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар, айниқса, ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтиришга қаратилди.
Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси ташаббуси билан 7000 га яқин юртдошимизни бир бинода жам этган меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ярмарка ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар, айниқса, ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтиришга қаратилди.
Мазкур тадбирда Тошкент шаҳридан 452 та корхона ва ташкилот 2500 дан ортиқ бўш иш ўринларини талабгорларга тақдим этди. 264 нафар ишсиз шу жойнинг ўзида меҳнат шартномаси тузишга эришди, шунингдек, 1200 нафар аҳолига ишга жойлаштириш бўйича йўлланмалар берилди.
Бундан ташқари,122 нафар ишсиз меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун йўлланмаларга эга бўлди.
Ярмарка давомида юртдошларимизнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари ҳам ташкиллаштирилди.