Меҳнат таътилидан кейин ишга чиқишга ким рухсат беради?
Укам Жиззахда яшайди, иш жойи Олмалиқда. Ҳозирга қадар меҳнат таътилида эди, энди ишга борса бўладими?
Укам Жиззахда яшайди, иш жойи Олмалиқда. Ҳозирга қадар меҳнат таътилида эди, энди ишга борса бўладими? Ҳудудлардаги постдан ўтиши муаммо бўлмайдими?
Бу саволга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги инспектори Гулруҳ Ниёзметова шундай жавоб берди:
“Республика махсус комиссиясининг вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситалари ҳаракатларини чеклаш бўйича қарорига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчи ходимлари марказлашган тартибда автобус (микроавтобус) орқали Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларига киритилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Меҳнат қонунчилигига кўра, иш берувчи ходимларга меҳнат шартномасида назарда тутилган зарур меҳнат шароитларини яратиб бериши, меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиши, ходимларнинг эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаб бориши шартлиги белгиланган.
Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбари билан гаплашилганда, “Олмалиқ” тоғ — кон металлургия комбинатининг Жиззах шаҳрида цемент заводи бўлиб, мазкур завод ҳозирда тўлиқ қувватда ишлаётгани, ишловчиларни ишга олиб келиш ва олиб кетиш учун 8 та автобус ташкил қилинганлигини билдирди.
Меҳнат таътили тугаган ходим корхона раҳбарига мурожаат қилиб, келишиб олиши керак”.