МДҲга раислик Туркманистонга ўтади
2026 йил 1 январдан бошлаб Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги раислик Тожикистондан Туркманистонга ўтади.
Бу ҳақда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Душанбеда бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтди.
— Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги йиғилишида келаси йил январь ойидан Ҳамдўстликка раислик Туркманистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди, — деди Тожикистон етакчиси.
Уч йиллик муддатга қайта сайланган МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев таъкидлаганидек, Давлат раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши 2026 йил 9 октябрь куни Туркманистонда ўтади.
Г.Сатторова, ЎзА