Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲга аъзо давлатларнинг II Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтди
17:00 / 2021-11-26

Пойтахтимизнинг “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида жорий йилнинг 26-27 ноябрь кунлари МДҲга аъзо давлатларнинг II Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтди.

Форум доирасида банк-кредит, инвестиция, суғурта қайта суғурталаш ҳамда лизинг фаолиятлари бўйича қатор халқаро конференциялар, маърузалар ва тақдимотлар ўтказилди.

“Агробанк" АТБ вакиллари ҳам форумда иштирок этиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича қатор келишувларга эришди.

Жумладан, Россия Федерациясининг “Транскапиталбанк”и билан 22 млн Евро миқдоридаги молиявий келишувга эришилди ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим расмийлаштирилди.

Бирлашган Араб Амирликларининг "Mashreqbank" билан Яқин Шарқдаги банклар ўртасида синдикатланган кредитни ташкил этиш йўналишида 75 млн АҚШ долларигача бўлган маблағни жалб этиш бўйича ҳамкорлик келишуви ва савдо кредитини тақдим этишга бош келишув имзоланди.

Мазкур форумда Халқаро молия институтлари билан иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича музокаралар ҳам олиб борилди.

Банк матбуот хизмати