МДҲ ўйинларида медалларимиз сони 57 тага етди
Бугун, 7 сентябрь куни 1-МДҲ ўйинлари дастурида белгиланган самбо беллашувлари якунланди.
Муросасиз мусобақаларда муносиб иштирок этган мамлакатимизнинг ёш спортчилари битта олтин, 5 кумуш, 4 бронза, жами 10 та медални қўлга киритиб, медаллар жамғариш бўйича 1-ўринни эгаллади.
Ўз навбатида, 9 та совринли ўринга эгалик қилган россиялик спортчилар вакилларимиздан кейинги пағонани банд қилди. Медаллар сони жиҳатидан Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларусь вакиллари кейинги ўринларни қўлга киритди.
Ҳозирча ўзбекистонлик ёш спортчилар Татаристон пойтахтидаги ушбу ўйинларда 16 олтин, 23 кумуш ва 18 бронза билан Россия спортчиларидан кейинги ўринда бормоқда. Мезбонлар 57 олтин, 17 кумуш, 16 кумуш медалга эга.
Бугун шунингдек, милтиқдан ва стентдан ўқ отиш, муай-тай баҳсларида ҳам медаллар учун беллашувлар бўлиб ўтади.
Т. Рўзиев, ЎзА