МДҲ ўйинларда 91 та медаль қўлга киритилди
Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида биринчи МДҲ ўйинлари якунига етди.
Ушбу мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон делегацияси 23 олтин, 32 кумуш ва 36 бронза, умумий ҳисобда 91 та медални қўлга киритди. Бу орқали терма жамоамиз 9 мамлакат ичида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин мезбон Россияга насиб этган бўлса, кучли учликка Қозоғистон вакиллари якун ясашди.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА