English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲ мамлакатлари вазир ва ректорларининг ҚС рейтинги бўйича конференцияси ўтказилди
17:45 / 2020-11-23

«Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 – йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонга асосан, камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтинги рўйхатига киритиш бўйича ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Ҳужжатда белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида пойтахтимизда ҚС дунё университетларининг глобал рейтинг баҳолаш бўйича асосчиси ва президенти Нунсио Квакварелли билан учрашув бўлиб ўтди.

Илмий хизматлар марказининг асосчиси Алия Оспанова модераторлик қилиш асносида Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ва ТИҚХММИ ректори Ўктам Умурзаковларга сўз берди. Улар ушбу фаолиятнинг аҳамияти бениҳоя катта эканини таъкидлаб ўтишди.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг таълим вазирлари ва 200 нафардан зиёд университет ректорлари иштирок этган видеоконференцияда дастлаб дунё олий таълим муассасаларининг нуфузли ҚС рейтинг тизими ушбу рўйхатга кириш талаблари ҳақида тўхтаб ўтилди. Қайд этилишича, мазкур агентлик 1990 – йилда ташкил этилган бўлиб, олий таълим муассасаларининг биринчи рейтинги 2004 йилда тузилган. Шундан буён ҚС жаҳондаги рейтинг агентликлар орасида етакчилик қилмоқда, ҳозирда у таълим хизматлари бозорида раҳбар ролини белгилаб беради.

Шуни қайд этиш жоизки, бу рейтинг рўйхатидан дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари жой олган бўлиб, ТИҚХММИ бу рейтингга киритилган республикамизда ягона университет ҳисобланади.

Мулоқотлар давомида илғор олий таълим муассасаларининг глобал рақобатбардошлиги халқаро рейтингларга киришдаги асосий тўсиқлар ва минтақадаги университетларнинг ривожланиш истиқболлари масалалари муҳокама қилинди. Мазкур рейтингга кириш учун юртимиздаги олий таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбирда юртимизда олий таълим муассасаларни халқаро рейтингга кириш стратегиясидаги муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди, бу борадаги халқаро рейтинг агентликлари тажрибаси кўриб чиқилди. Жумладан, маҳаллий олимларнинг халқаро илмий журналларда иштирокини ошириш ва халқаро маълумотлар базасида улардан иқтибос келтиришларни кўпайтиришга эътибор қаратиш кераклиги алоҳида эътироф этилди.

Раҳимбой Жуманиёзов

ТИҚХММИ Матбуот хизмати раҳбари