French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲ мамлакатлари “Ҳамдўстлик болалари” форуми якунланди
17:44 / 2023-06-30

Тошкент вилоятидаги “Семурғ” болалар оромгоҳида МДҲга аъзо давлатларнинг “Ҳамдўстлик болалари” саккизинчи халқаро маданий-маърифий форуми якунланди.

21 июнь куни бошланган мазкур форум МДҲ Парламентлараро ассамблеяси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан МДҲга аъзо давлатларнинг давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси кўмагида ташкил этилди.

Форумнинг тантанали ёпилиш маросимида барча делегациялар вакиллари сўзга чиқди.

МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси Кенгаши Бош котиби Дмитрий Кобицкий Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва ҳукуматига форумни аъло даражада ташкил этгани ва Ҳамдўстлик мамлакатлари мактаб ўқувчилари томонидан илиқ кутиб олингани учун миннатдорлик билдирди.

МДҲга аъзо давлатларнинг барча вакилларига, яъни Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон мактаб ўқувчиларига сертификат ва дипломлар тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида ҳар бир делегация ўз мамлакатининг анъана ва урф-одатлари акс этган яккахон вокал чиқишлар, рақслар, миллий чолғу асбобларида куйлар чалиб, якуний чиқиш қилди.

МДҲга аъзо давлатлар вакиллари қаердан ва қайси миллатдан экани муҳим эмаслиги, барча бир сайёра одамлари экани, форум эса буни яна бир бор тасдиқлай олганини таъкидлади.

Тадбир якуни бўйича барча давлатлар вакиллари ҳар бир иштирокчининг фикр ва таклифини билдирган ҳолда янги резолюцияни қабул қилиб, навқирон авлод томонидан илгари сурилган мақсад ва режаларни амалга ошириш бўйича ўз позицияларини белгилаб олди.

  Н.Абдураимова, ЎзА