Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲ мамлакатлари ахборот агентликлари фотомухбирлари тажриба алмашди
17:42 / 2022-10-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Куни кеча ЎзА фотомухбирлари Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги томонидан МДҲ мамлакатлари ахборот агентликлари фотомухбирлари учун ташкил этилган ўқув-семинарида қатнашиб қайтди.

Семинар ТАСС фотоахборот таҳририятининг иш фаолияти билан танишувдан бошланиб, тажрибали фото ва видео тасвирчилар томонидан ўтказилган ўқув ва амалий машғулотларга уланиб кетди. “Ахборот фотографиясининг замонавий тенденциялари”, “Расмий тадбирларни суратга олишнинг ўзига хос жиҳатлари”, “Спорт фотожурналистикаси”, “Янгиликларни видеотасвирга олишнинг техник аспектлари ҳамда фото ва видеони суратга олишда юзага келадиган мураккаб вазиятлар” мавзуидаги маърузалар юзасидан амалий фоторепортажлар тайёрланиб, муҳокама қилинди.

– Ушбу ўқув-семинарда фаолиятимда асқотадиган кўплаб янгиликлар билан танишдим, - дейди ЎзАнинг Навоий вилояти бўйича фотомухбири Сирож Аслонов. – Машғулотлар давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Арманистон ҳамда Беларусь Республикасидан келган ҳамкасбларим билан тажриба алмашдик, уларнинг иш услуби билан яқиндан танишдик. Айниқса, биз учун янги соҳа бўлган ахборотни видеотасвирга олишнинг йўл-йўриқлари ҳақидаги маълумотлар жуда долзарб бўлди.

[gallery-9231]

Жамшид НОРҚОБИЛОВ, Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА