Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲ эсдалик нишони соҳиблари тақдирланди
21:20 / 2024-10-06

Халқимиз ўз азму шижоати, бунёдкорлик салоҳияти билан Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этаётган бугунги кунда устоз-муаллимларнинг жамиятдаги ўрни алоҳида.

Элимиз азалдан эъзозлаб келган ўқитувчи ва мураббийлар мақомини, қадр-қимматини янада юксалтириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишлариданбирига айлангани ҳам бежиз эмас.

Хусусан, республикамизнинг барча ҳудудларида таълим соҳаси фидойилари хизмати мунтазам эътироф этиб келинади. Бу жараёндан хорижий тузилмалар ҳам четда қолмайди.

Жумладан, “Diplomat University” олийгоҳи Халқаро муносабатлар ва иқтисодиёт факультети декани, профессор, сиёсатшунос Абдумалик Мирзажоновга Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги миқёсида ташкил этилган “Юрт ифтихори” мақолалар кўрик танлови эсдалик нишони топширилди.

Ушбу олий ўқув юртида ташкил этилган тантанали тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Ёш олимлар ассоциацияси вакили Сардор Қурбонов совринни эгасига топшираркан, устознинг мамлакатимиз олий таълим тизими ривожига, юртимиз обрў-эътиборини юксалтиришга қўшаётган беқиёс ҳиссасини эътироф этди.

– Университетимизда бугун қувончли кун, чунки устозимизга эсдалик нишони берилди, – деди “Diplomat University” молия ишлари буйича директори Бекзод Умматов. – Бу бутун жамоамиз учун қувончли воқеа.

Дарҳақиқат, Абдумалик Мирзажонов ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки, касбига фидойилиги, садоқатли меҳнати ҳамда эришаётган ютуқлари билан кўпчиликка ўрнак.

– Тақдирланган ўқитувчимиз талабалар билан ишлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда доимо фаол, – дея таъриф беради лауреатга маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Мурод Отамуродов. – Ушбу эътироф ёшларимизга, шунингдек нафақат талабалар, балки устоз-мураббийларимизга ҳам рағбат беради.

Қайд этиш керак, “Diplomat University” таълим дастурлари халқаро муносабатлар, дипломатик фаолиятнинг воситаси, усуллари ва ўзига хос жиҳатлари бўйича чуқур билимга эга юқори малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган. Бу даргоҳда таҳсил олаётган талабалар замон талабига жавоб бера оладиган билим, кўп қиррали кўникма ўзлаштириб, дипломатия соҳасида етук кадрлар бўлиб етишади.

Университет ўқитувчилари Шанхайдаги Ижтимоий фанлар академияси, шунингдек Нью-Йоркдаги Колумбия, Қоҳира, Гонконг фан ва технологиялар, Руминия, Шанхай университетлари, МГИМО каби машҳур олий ўқув юртларида илмий амалиёт ўтаган.

Беҳруз Худойбердиев,

ЎзА