Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲ давлат архив идоралари Маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистонда бўлиб ўтади
15:45 / 2022-07-18

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида МДҲ мамлакатлари давлат архив идоралари раҳбарлари Маслаҳат кенгашининг 18-йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда «Ўзархив» агентлиги делегация аъзолари иштирок этди.  
 
Йиғилишда «Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов маъруза қилди. Маърузада Ўзбекистонда архив иши ва иш юритиш соҳасида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари, жорий этилган электрон архив хизматлари, ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, халқаро ҳамкорлик, моддий-техник таъминот ва соҳани ривожлантиришга доир таклифлар тақдим этилди.  


 
Йиғилиш якунига кўра, навбатдаги Маслаҳат кенгаши раислигига Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсуповни сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Навбатдаги Маслаҳат кенгашининг 19-йиғилиши 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА