Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити 16 октябр куни бўлиб ўтади
21:35 / 2020-09-11

Ушбу тадбир кун тартибига МДҲ фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган муҳим масалалар киритилгани таъкидланди.


Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 11 сентябр куни Москвада МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашиб, Ҳамдўстлик Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг 2020 йилда МДҲда раислиги режасининг бажарилиши бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Коронавирус пандемиясига қарамай, Ўзбекистон илгари режалаштирилган тадбирларнинг аксариятини муваффақиятли амалга оширишга муваффақ бўлгани таъкидланди.

Жорий йил видеоконференция форматида МДҲ устав органларининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Жумладан, 12 май куни Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, 29 май куни Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ва 30 июнь куни МДҲ Иқтисодий кенгаши, шунингдек, қатор соҳавий ҳамкорлик органларининг учрашувлари ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг МДҲда раислигининг асосий воқеаси – жорий йил 16 октябрь куни бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари саммитига пухта тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу тадбир кун тартибига МДҲ фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган муҳим масалалар киритилгани таъкидланди.