Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МЧЖга 1,1 миллиард сўм пул маблағлари қайтарилди
18:32 / 2024-02-08

Бизнес-омбудсман Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги мустақил ташкилот бўлиб, унинг асосий мақсади тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга давлат органлари томонидан адолатли ва тенг муносабатда бўлишни таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратишдан иборат.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсманга Фарғонада фаолият кўрсатувчи “Нурхон” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари вилоят солиқ органларидан норози бўлиб, тадбиркор ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида мурожаат қилди. 

Мурожаатга кўра, вилоят солиқ органлари томонидан ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасини жамиятга қайтариш юзасидан қилган мурожаати асоссиз равишда кўрмасдан қолдирилган. 

Бизнес-омбудсман девони ходимлари кўмагида Фарғона вилояти солиқ бошқармасининг 2024 йил 17 январдаги “Қўшилган қиймат солиғи салбий фарқ суммаси ўрнини қисман қоплаш тўғрисида”ги қарорига асосан жамиятга 1,1 миллиард сўм пул маблағлари қайтарилиши белгиланди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА