Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МЧЖ фойдасига қарздорлик ундириб берилди
13:23 / 2023-06-07

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 16.05.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Tunel construction and project” МЧЖдан ундирувчи “Ipoteka leasing” МЧЖ фойдасига жами 781 508 775 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги қонуни 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга таништирилган. Ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик амалда тўлиқ ундирилиб, ундирувчи “Ipoteka leasing” МЧЖнинг банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.  

Ш. Суяров, ЎзА