English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мазмунли ўтган бўш вақт ҳуқуқбузарликларнинг олдини олади
12:03 / 2024-10-02

Жиззах политехника институтида “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, ахлоқсизлик каби муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўллари” мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Олий ўқув юрти талабалари Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари, подполковник С.Холмирзаева, вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари, майёр Д.Каримов ва бошқаларнинг мавзу юзасидан маърузаларини диққат билан тинглади. 

– Доно халқимизда “Бекорчидан Худо безор”, деган нақл бор, – дейди подполковник Сайёра Холмирзаева. – Бекорчиликдан ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликлар келиб чиқиши, шубҳасиз. Ота-оналарнинг эътиборсизлиги сабаб ёшларимиз ҳуқуқбузарлик йўлига кириб қолмоқда. Бугунги каби чора-тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад келажакда ёшлар ўртасида ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишдир. Бунда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш орқали уларни ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг такрорланмаслиги учун бугунги каби турли маънавий-маърифий, бадиий ва спорт тадбирларини ташкил этиш, ушбу тадбирларга ёшларни кенг қамровда жалб этиш муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда мавзу доирасида сўзга чиққанлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ёшлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг асосий чораси оилани мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида ғоявий бўшлиқлар юзага келиши олдини олиш мақсадида уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, бунда ахборот воситалари, жумладан, интернет тармоқларидан тўғри фойдаланишни ташкил этиш, ёш авлод ўртасида ўз вақтида жиноятчилкнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар мазмун-моҳиятини тушунтириш ва уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш зарурлигини таъкидлади. 

Бундан ташқари, тадбирда Жиззах вилоят ИИБ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси вакиллари диний эктремизм ва терроризмнинг жамият ҳаётига салбий таъсири, ёшларнинг бундай йўлларга кириши олдини олиш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш кераклиги ҳақида ҳам атофлича тўхталиб ўтишди.

Тадбир сўнггида талаба-ёшларни чуқур мулоҳазага ундовчи – адашиб, турли диний экстремистик ғояларга алданиб, хорижда хор-зор бўлиб юрган ва Президентимизнинг ташаббуси билан амалга оширилган “Меҳр – 5” ўта машаққатли кечган операция орқали юртимизга қайтарилган инсонлар ҳақида ишланган видеролик намойиши иштирокчиларда чуқур таассурот қолдирди. 

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутаххасисслар томонидан батафсил жавоблар олди.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири