English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мажбурий меҳнатга буткул барҳам берилади​
21:49 / 2020-02-04

2019 йилда Давлат меҳнат инспекциясининг мурожаат каналларига мажбурий меҳнат билан боғлиқ 1 минг 282 хабар келиб тушган.


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Ишга марҳамат" мономарказида 2019 йилда пахтачилик соҳасида муносиб меҳнатнинг ижроси ва келгусида бу борадаги вазифаларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, “Cotton Campaign” халқаро коалицияси, Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари, Тўқимачилик ва тикувчилик саноати уюшмаси ходимлари, халқаро экспертлар ҳамда туман, шаҳарлар ҳокимлари иштирок этди.

photo5318983213168832078.jpg

Мамлакатимизда меҳнаткашларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб иш шароитлари яратиш, хусусан, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклларига барҳам бериш, меҳнатни муҳофаза қилиш, бу борада халқаро меъёрий ҳужжатларга риоя этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов кейинги йилларда мамлакатимизда пахта экспорт қилишдан кўра, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, бунда пахтачилик тармоғини босқичма-босқич модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилганини қайд этди.

photo5316663535692000632.jpg

Ушбу секторда мавжуд муаммоларни бартараф қилиш ва аҳолига муносиб меҳнатни таъминлашнинг муҳимлигини билган ҳолда терим даврида меҳнат ҳуқуқларига, хусусан, мажбурий меҳнатга барҳам беришга кўпроқ эътибор берилмоқда. Мазкур жараёнларни тартибга солувчи норматив ҳужжатларнинг қабул қилиниши тизимда ижобий натижаларни бермоқда. Бироқ улар маҳаллий даражада ижрога оид муаммоларни келтириб чиқараётгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Қайд этиш керакки, халқаро нормалардан ташқари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган. Ҳозирда юртимизда ана шу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда.

photo5316663535692000629.jpg

Давра суҳбатида пахтачилик тармоқларида жорий этилиши кутилаётган янги стратегик ўзгаришлар, маҳаллий даражада ижрога оид юзага келаётган қийинчиликлар муҳокама қилинди. Жумладан, халқаро экспертлар, соҳа мутахассислари иштирокида алоҳида шўъбаларга бўлиниб, пахтачилик соҳасини модернизация қилиш ва бунинг 2019-2020 йилларда пахта теримига таъсири, 2019 йилги пахта терими даврида мажбурий меҳнатга қарши кураш – қонунчилик ва амалиёт, 2019 йилги пахта терими даврида мажбурий меҳнат соҳасида мустақил мониторинг – натижалар ва тавсиялар мавзуларида фикр алмашилди.

Охирги пайтларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мажбурий меҳнатни буткул йўқ қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар халқаро ҳамжамиятининг эътиборини қозонмоқда. 2019 йил пахта терими мавсумида бир қанча мансабдор шахслар мажбурий меҳнатга жалб қилиш ва теримчиларга меҳнат шароитларини яратмаганлик учун жаримага тортилган.

photo5318983213168832082.jpg

2019 йилда Давлат меҳнат инспекциясининг мурожаат каналларига мажбурий меҳнат билан боғлиқ 1 минг 282 хабар келиб тушган. Ўрганишлар давомида 259 мурожаатда ҳақиқатан ҳам фуқаролар мажбурий меҳнатга жалб этилгани, шунинг 118 таси пахта терими мавсумида рўй бергани аниқланди. Мазкур ҳолатлар бўйича айбдорлар жавобгарликка тортилиб, уларга 772 миллион сўм миқдорида жарималар тайинланган. Шунингдек, 3 мингдан зиёд фуқаро пахта мавсумида мажбурий меҳнатга жалб этилгани аниқланиб, айбдорлар қонунда кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилган.

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мажбурий меҳнатнинг олдини олиш мақсадида республика ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари номига жами 225 ёзма кўрсатма, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларига 13 огоҳлантириш, вазирлик ва идораларга 80 тақдимнома киритилди.

photo5316663535692000628.jpg

Тадбирда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантиришда мажбурий меҳнатга дучор қилинганлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш зарурлиги айтиб ўтилди. Жорий йил ҳудудларда ташкил этиладиган пахтачилик кластерларида ишчиларга яхши меҳнат шароитини яратиш, фермер хўжаликлари раҳбарларининг вазифаларини тўғри ташкил этиш бўйича туман, шаҳарлар ҳокимларига тушунтиришлар берилди.