Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасининг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
05:55 / 2023-02-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасининг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бошқарма ходимлари ҳамда вилоятда фаолият юритувчи журналист ва блогерлар иштирок этди.

Анжуманда таъкидланганидек, бошқарма томонидан ўтган 2022 йилда жами 3 триллион сўмлик 293 минг мурожаат ижроси таъминланди. Алимент бўйича қарздорлардан жами 104 миллиард сўмдан ортиқ, шу жумладан, банк карталари орқали 99 миллиард сўм маблағ ундирилиши таъминланди.

[gallery-10499]

“Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилиб, унга Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республика бўйича 50 миллиард сўм ажратилди.  

Мазкур жамғарма ҳисобидан вилоятдаги вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорларнинг 8 нафар ундирувчиларига 209 миллион сўм пул маблағ тўлаб берилди. Тушунтириш ишлари натижасида  5164 оила яраштирилди, ишсиз алимент тўловчиларнинг 2349 нафари ишга жойлаштирилди.

“Дафтарлар” билан боғлиқ жамғармаларга 48,6 миллиард маблағ йўналтирилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА