Мажбурий давлат суғуртаси бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 17 августида “Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибиги кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида”ги қарорига эксклюзив ҳуқуқларини бекор қилиш йўли билан мавжуд монополияни бартараф этиш ҳамда хусусий секторни кенг жалб қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Қарорга кўра, эндиликда суғурталовчилар очиқ танловлар асосида мамлакатимизнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда аниқланади. Бу эса, эркин тадбиркорлик муҳитини шакллантиришда кенг имкониятларни яратади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА