Маймун чечагига қарши вакцинани ЕИ ҳам маъқуллади
Жорий йил 25 июль куни Даниянинг “Bavarian Nordic” биология-технология компанияси Европа Иттифоқи томонидан “Imvanex” вакцинасини маймун чечагидан ҳимоя қилиш воситаси сифатида сотишга рухсат берилганини эълон қилди.
Бу ҳақда “Reuters” хабар қилди.
ЖССТ вакцинани маймун чечаги эпидемияси соғлиқни сақлаш соҳасида глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилганидан бир кун ўтиб маъқуллади.
Аввалроқ “Imvanex” маймун чечагига қарши вакцина сифатида фақат АҚШ ва Канадада маъқулланган эди.
Г. Абдуллаева, ЎзА