Маймун чечаги эпидемияси фавқулодда ҳолат деб эълон қилинди
Мамлакатимиз ССВ ахборот хизматининг хабарига кўра, ЖССТ маймун чечаги эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг иккинчи йиғилишида мазкур вирус ҳозиргача дунёнинг 75 мамлакатида рўйхатга олинганини таъкидлаган. Хасталик тасдиқланган беморлар сони эса 16 мингдан ошган. Эпидемиядан энг кўп Европа мамлакатларида яшовчилар азият чекмоқда. Бошқа минтақаларда ҳам касаллик авж олиши хавфи мавжуд.
Шундан келиб чиқиб, ЖССТ маймун чечаги эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
ЎзА