Бемор одам ва касал ҳайвонлар билан мулоқотда бўлган ҳамда чин чечакка қарши эмланмаган аҳоли маймун чечаги хавфи остида бўлиши мумкин.
– Агар Ўзбекистон ҳудудига касаллик кириб келгудек бўлса, тарқалиб кетишига ҳеч қандай асосни кўрмаяпмиз, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков. – Мабодо, касаллик юртимиз ҳудудига кириб келса, беморни аниқлаш, у билан мулоқотда бўлганларни суриштириш ва уларни соғлом аҳоли қатламидан ажратиб олиш орқали касалликни жиловлаш мумкин. Ҳозирда аҳолини чин чечакка қарши эмлаш учун ҳеч қандай асос ва кўрсатмалар йўқ.
Аҳолимизнинг қарийб 50 фоизида чин чечакка қарши иммунитет бор. Маймун чечагининг глобал даражада кенг кўламли тарқалиб кетишининг эҳтимоли жуда паст. Мамлакатимизга касалликнинг кириб келиш эҳтимолини инкор қилмаган ҳолда касалликнинг кенг тарқалиб кетишига сабаб кўрмаяпмиз.
Моҳигул Қосимова, ЎзА