Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маймун чечаги билан касалланганлар сони 6 мингдан ошгани айтилмоқда
16:27 / 2022-07-07

Дунёнинг 58 та мамлакатида олти мингдан зиёд кишида маймун чечаги инфекцияси аниқланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) фавқулодда вазиятлар  қўмитаси шу ойда касалланишнинг тарқалишига қарши кўриладиган чоралар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун мажлис ўтказишни режалаштирган, деб хабар тарқатди ташкилот бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.

"Маймун чечагига тўхталадиган бўлсак, у ҳали ҳам тез тарқалиши билан хавотир уйғотмоқда. Дунё бўйича ҳозирда 58 та мамлакатда 6 мингдан зиёд бемор аниқланди", - деди ЖССТ раҳбари чоршанба куни ташкил қилинган брифингда.

Унинг қўшимча қилишича, Европа ҳамон касаллик ўчоғи бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, маймун чечаги Африканинг инфекция шу вақтгача етиб бормаган мамлакатларида ҳам аниқланмоқда.

Ташкилот бош директорининг маълум қилишича, шу ойда ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича  қўмитаси мажлисини қайтадан  чақириш режалаштирилган.