“Саломат бўлинг”
Маймоқлик — болаларда учраб турадиган жиддий ортопедик муаммо. Бу ҳолатда боланинг оёқ-қўллари ёки танасининг айрим қисмлари нотўғри жойлашади, натижада юриш-туришида ноқулайлик юзага келади. Касаллик туғма омиллар, эрта ёшда олинган жароҳатлар ёки суяк ва бўғимларни зарарловчи касалликлар сабабли келиб чиқиши мумкин.
Маймоқликнинг аломатлари кўпинча боланинг юришида сезилади. Бола оқсаб юриши, танаси қийшайиши, оёқ-қўллар узунлигида фарқлар бўлиши мумкин. Баъзан бола тез чарчайди ва оғриқлардан шикоят қилади. Даволаш эса беморнинг ёшига ва ҳолатига қараб белгиланади. Енгил ҳолларда физиотерапия машқлари, махсус ортопедик оёқ кийимлари ёрдам беради. Оғир ҳолатларда эса жарроҳлик амалиёти талаб қилиниши мумкин. Муҳими, муаммони эрта аниқлаш ва даволашни вақтида бошлашдир.
Ота-оналар фарзандларининг илк қадамларидан бошлаб эътиборли бўлишлари керак. Шифокор кўригини ўтказиб юбормаслик, боланинг тўғри юриши ва жисмоний ривожига доимий аҳамият қаратиш маймоқликнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, ташхис ва даволаш чоралари ҳақида Миллий тиббиёт маркази травматолог ва ортопед шифокори — Жавоҳир Акбархонов маълумот берди.
Батафсил “Саломат бўлинг” дастури:
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/SXSsHYU-Lvo?si=PqVvpJkUqA1guzpX" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Моҳичеҳра Эшмирзаева, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА