ФОТОРЕПОРТАЖ
Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг Майданак кенгликларида қиш ўзининг бетакрор гўзаллиги билан намоён бўлмоқда. Айни кунларда ҳудудни қоплаган қор тоғ бағрлари ва кенг текисликларга ўзига хос ҳусн бағишлаб, табиат манзараларини янада чиройли қиёфага келтирди.
Қор билан қопланган тоғлар, дарахт шохларидаги оппоқ нақшлар ва сукунатга чўмган кенгликлар қишнинг мусаффо ва файзли манзарасини яратмоқда. Қор ёғиши нафақат табиатга зеб бермоқда, балки ер намлигини сақлаш, баҳорги экинлар учун зарур шароит яратишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
[gallery-27336]
Қиш фаслида Майданак осмони ҳам ўзига хос жозибага эга. Тунги осмонда юлдузлар ёрқин чақнайди, ойнинг нурлари эса қор билан қопланган майдонларга сирли ва романтик тус бағишлайди.
Қор остида жимжит ором олаётган далалар, уфққа туташган оппоқ тоғлар ҳамда осмон билан ер орасида ҳосил бўлган манзаралар инсон қалбида сокинлик ва ором туйғусини уйғотади.
Майданак кенгликларидаги қиш манзаралари табиатнинг беқиёс гўзаллиги ва унинг абадий мувозанатини яна бир бор намоён этмоқда.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/3LtfDIGrCtE?si=FbAzZepTj9CqNprF" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат,видео),ЎзА