Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Май ойида ноқонуний энергия истеъмоли сабаб 94,8 миллиард сўмлик зарар аниқланди - “Ўзэнергоинспекция”
10:58 / 2025-06-02

Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати хабар берди. Унда айтилишича, мазкур ташкилот ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари иштирокида назорат тадбирларини ўтказди.

Унга кўра, май ойида олиб борилган текширувлар давомида 229 та ноқонуний энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолати аниқланган.

Маълум бўлишича, 35,6 миллион кВт⋅соат электр энергияси (қайта ҳисоб-китоб қилинган зарари — 57,9 миллиард сўм) ҳамда 13,2 миллион метр куб табиий газ (қайта ҳисоб-китоб қилинган зарари — 36,9 миллиард сўм) талон-торож қилинган. Умумий ҳисобда тизимга етказилган зарар ҳажми 94 миллиард 887 миллион сўмни ташкил этди.

Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича 448 та маъмурий иш расмийлаштирилган. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилган ва тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилган.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА