Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Май ойида Душанбеда Иқлим ўзгариши бўйича V Марказий Осиё конференцияси бўлиб ўтади
11:23 / 2023-04-25

“Ҳовар” ахборот агентлигининг Тожикистон президенти ҳузуридаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси берган маълумотга таяниб хабар беришича, иқлим бўйича V Марказий Осиё конференцияси май ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.

Конференцияда иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар ва унинг оқибатларини юмшатиш, сув, энергетика, озиқ-овқат ва атроф-муҳит билан боғлиқ юзага келган янги воқеъликка мослашиш масалалари муҳокама этилади.

Мазкур масалаларга интеграциялаштирилган ечимлар топиш экология ва иқлим барқарорлиги, шунингдек, иқтисодий ҳамда демографик ривожланиш нуқтаи назаридан Марказий Осиё минтақаси келажаги учун муҳим аҳамият касб этиши мумкин, дейилади хабарда.  

Музликларнинг эриши, қурғоқчилик, табиий офатлар  иқлим ўзгаришига мослашиш ва сув захираларини барқарор бошқариш учун тезкор чораларни кўришни талаб этмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, минтақада иқлим барқарорлигига эришиш учун фақат муаммоларга биргаликда ечим топиш, бунда муҳим трансчегаравий манфаатларни инобатга олиш зарур бўлади. Зеро, минтақанинг ҳар бир мамлакати Марказий Осиёда мавжуд экология муаммоларини биргаликда ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёр, дея таъкидланади агентлик тарқатган хабарда.