Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Май ойида 20,6 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган – “Ўзэнергоинспекция”
15:48 / 2023-06-02

Жорий йилнинг май ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 135 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан 23 миллион киловатт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бунинг натижасида тизимга 20,6 миллиард сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди.

Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Жиззах ва Бухоро вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, Самарқанд вилоятидаги "Ч. З. Д." фермер хўжалигида 1,7 миллиард сўм, Жиззах вилоятидаги илмий тажриба станциясида 442,9 миллион сўм, Бухоро вилоятидаги "Т. К." МЧЖда 324 миллион сўм миқдоридаги қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилди. Айни кунда қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.  

 

Насиба Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА