Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Махтумқули Фироғий" фильми халқаро кинофестиваль ғолиби
10:00 / 2025-09-10

5-9 сентябрь кунлари “Олтин минбар” 21-Қозон халқаро кинофестивалида “Махтумқули Фироғий” фильми “Россия -- Ислом олами” йўналишининг асосий мукофотини қўлга киритди.

Ушбу кинофестивалга 60 дан ортиқ давлатдан 750 дан зиёд фильм  жўнатилган. Кинофестиваль дунё кино оламида жуда нуфузли ҳисобланади.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Музаффархон Эркинов томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” бадиий фильми ўзбек ва туркман халқларининг ўзига хос дўстлиги рамзи саналади.

Мазкур фильм Махтумқули Фироғий ҳаёти ва ижоди, фаолиятини очиб бергани билан диққатга сазовор. Картина бетакрор миллий руҳи, ўзига хослиги билан эътиборли.  

Икки халқ дўстлигининг рамзи саналган ушбу картина бир қатор халқаро кинофестивалларда совринли ўринларга сазовор бўлган.

Н.Усмонова,

ЎзА