Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Махсус тактик машғулотлар самарали бўлди
14:14 / 2023-08-07

Тошкент ҳарбий округига қарашли “Ангрен” умумқўшин тоғ полигонида ҳарбий хизматчилар билан махсус тактик машғулотлар ўтказилди. Дастлаб белгиланган вазифалар назарий жиҳатдан кўриб чиқилиб, иштирокчиларга зарур кўрсатмалар берилди. Шундан сўнг ҳарбий хизматчилар йўналишлари бўйича якка ва гуруҳ таркибларига ажратилиб, амалий ўқув машғулотларига киришилди.

Иштирокчилар мажмуавий-тактик ҳамда узоқ масофага юриш машқи, жисмоний тайёргарлик, 3 ва 5 километр масофага тўлиқ жанговар ҳолатда югуриш, махсус тўсиқлардан ўтиш, тоғ тайёргарлиги ва тактик, тактик-тиббий тайёргарлик синовларидан ўтказилди. 

Хусусан, ушбу машғулотлар давомида ҳарбий хизматчилар томонидан шартли душман билан жанг олиб бориш, қўлга олиш учун объектни қуршовга олиш, турли хилдаги муҳандис тўсиқларни разведка қилиш ва уларни олиб ташлаш, жанг майдонида ярадорларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби яккалик, жуфт ва жамоавий ҳаракатлар амалга оширилди. Бир неча кун давом этган махсус тактик машғулотларни Мудофаа вазирлиги масъуллари бевосита кузатиб борди. Якунда эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган хатолар чуқур таҳлил қилинди.

А.Мусаев, ЎзА.