English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Махсус иқтисодий зоналарнинг фаолияти қандай? – Парламент сўровига жавоб берилди
12:35 / 2023-02-23

Юртимизда махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш, уларни ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Қонунчилик палатасининг 2022 йил 13 декабрдаги мажлисида «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва улардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чоралар тўғрисида»ги масала юзасидан инвестициялар, саноат ва савдо вазирига парламент сўрови юборилган эди. 

Ушбу парламент сўровига келган жавобда қайд этилишича, ҳозирги кунда юртимизда жами 755 та саноат зонаси фаолият юритмоқда. Улардан 22 таси махсус иқтисодий зона, 523 таси кичик саноат зонаси, 210 таси ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасидир. Саноат зоналарининг 3 минг 56 гектар ер майдонида 2017-2022 йилларда умумий қиймати 50,1 триллион сўмлик 3 минг 789 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилган ва 142,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.  

Саноат зоналари ҳудудларида фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан 2022 йилда 40,6 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган ва 882,3 миллион долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилган. Шунингдек, саноат зоналари томонидан 2023 йилда умумий қиймати 16 триллион сўмлик 1 минг 264 та лойиҳанинг амалга оширилиши ва бунинг натижасида қўшимча 3 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.  

 

М.Комилова,  

ЎзА