Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига қўшимча имтиёзлар берилади
14:06 / 2022-06-07

ОНЛАЙН

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар  махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари томонидан фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг 2020 йил 1 январдан кейин фойдаланилмай қолган қисми 2020 йил 1 октябрга қадар махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларининг реестрига киритилган иштирокчиларга нисбатан улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, 2020 йил 1 январга қадар амалда бўлган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишлари мумкин бўлади.

Мазкур имтиёзнинг берилиши билан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари тасарруфида қўшимча маблағлар сақлаб қолинади. Ўз навбатида ушбу маблағлар янги корхоналарни ташкил этишга, модернизациялашга, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, мавжуд ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга йўналтирилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

М.Комилова, ЎзА