Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади
13:51 / 2024-10-17

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

Парвозлар хавфсизлигига хавф солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома паспорти;

Фуқаро авиациясида эксплуатант сертификати паспорти;

Фуқаро ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома паспорти;

Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати паспорти;

Фуқаро ҳаво кемаларига шовқинлар бўйича сертификат паспорти;

Фуқаро ҳаво кемаларининг радио жиҳозлари учун сертификат паспорти;

Фуқаро ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилоти сертификати паспорти;

Фуқаро авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги хулоса паспорти.

Мазкур қарор билан:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотига сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” 2013 йил 31 декабрдаги 354-сон қарори;

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 11 августдаги 226-сон қарори;

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сон Қонуни)” 2015 йил 16 апрелдаги 93-сон қарорига илованинг 4-банди;

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларининг фуқаро авиацияси соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2016 йил 1 мартдаги 58-сон қарори;

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ўғгрисида” 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)” 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 43-банди;

6. Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)” 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 74-банди;

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаро ҳаво кемаларини рўйхатга олиш тўғрисида рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги конвенцияга (Кейптаун, 2001 йил 16 ноябрь) ва Ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги конвенциянинг авиация ускуналари бўйича протоколига (Кейптаун, 2001 йил 16 ноябрь) қўшилиши тўғрисида” 2017 йил 28 декабрдаги ЎРҚ*-453-сон Қонуни)” 2019 йил 6 мартдаги 194-сон қарори;

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)” 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 33-банди;

9. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 21 декабрдаги ПҚ-4071-сон қарори)” 2020 йил 16 январдаги 30-сон қарорига 1-илованинг 4-банди;

10. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-423 0-сон қарори)” 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 27, 32 ва 39-бандлари;

11. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2021 йил 28 октябрдаги 661-сон қарорига илованинг 7-банди;

12. Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистан Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 15 ва 19-бандлари;

13. Вазирлар Маҳкамасининг “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 3-илованинг 9 ва 12-бандлари;

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳамда улар тўғрисидаги низомга 7-илова ўз кучини йўқотади.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш белгиланган.

ЎзА